Ўзбекистон Президенти Қозоғистоннинг Биринчи Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

0
33
марта кўрилган.

17 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоевнинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.  

Суҳбат аввалида икки мамлакат етакчилари яқинлашиб келаётган баҳорий айём – Наврўз муносабати билан бир-бирини самимий қутлаб, қардош халқларимизга тинчлик, фаровонлик ва равнақ тиладилар.

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш, савдо соҳасидаги қўшма лойиҳаларни илгари суриш, саноат кооперациясини кучайтириш ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, ҳудудлараро алоқалар ва гуманитар алмашинувларни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Туркий кенгашнинг бўлажак саммитига тайёргарлик кўриш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Мулоқот ҳар доимгидек очиқ, самимий ва дўстона руҳда ўтди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.