Ўзбекистон Президенти Россия Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

0
158
марта кўрилган.

Бугун, 2 июль куни, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида. 

Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Владимир Путинни муҳим сиёсий тадбир – Россия Федерацияси Конституциясига тузатишлар киритиш бўйича умуммиллий овоз бериш жараёни муваффақиятли ўтказилгани билан самимий табриклади.

Президентлар фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда Ўзбекистон Республикаси делегациясининг иштироки доирасида Москва шаҳрида ўтган икки томонлама учрашувнинг самарали натижаларини катта мамнуният билан қайд этдилар.

Давлат раҳбарлари Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш борасида қатъий эканликларини яна бир бор тасдиқладилар.

Бўлажак олий даражали ташрифлар кун тартибидаги масалаларга, шунингдек, коронавирус инфекцияси глобал миқёсда тарқалишининг мамлакатларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларга салбий таъсирини камайтириш бўйича ўзаро мувофиқлашган чора-тадбирларни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Мулоқот чоғида халқаро сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.

Суҳбат ҳар доимгидек самимий, очиқ ва дўстона руҳда ўтди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.