Ўзбекистон Президенти Россия ташқи сиёсий идораси раҳбарини қабул қилди

0
165
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 28 июль куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг пойтахтимиздаги йиғилиши тадбирларида иштирок этаётган Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди,  дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.

Суҳбатда Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари кун тартибидаги долзарб масалалар батафсил кўриб чиқилди.

Минтақадаги вазиятга ҳамда халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик жиҳатларига, шу жумладан ШҲТ саммитига тайёргарлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув аввалида ташқи ишлар вазири Ўзбекистон етакчисига Россия Президенти Владимир Путиннинг саломи ва самимий тилакларини етказди.

Кейинги йилларда икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали амалий ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди.

Ўзаро савдо ҳажми барқарор юқори суръат билан ортиб бормоқда. Жорий йил бошидан товар айирбошлаш 32 фоизга ошди. Қўшма Лойиҳа офисининг фаолияти доирасида қарийб 40 та йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш кўзда тутилган.

Ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинув йўналишида самарали ишлар олиб борилмоқда. Кейинги бир неча йилда Ўзбекистонда Россиянинг 12 та етакчи олий таълим муассасаларининг фаолияти йўлга қўйилди.

Минтақавий, шу жумладан “Марказий Осиё – Россия” форматидаги ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Афғонистондаги вазиятнинг тинчлик йўли билан ҳал этилишига ва ушбу мамлакатнинг иқтисодий тикланишига кўмакни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.