Ўзбекистон Президенти Санкт-Петербурга келди

0
115
views

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 25 декабрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрига  келди.

Бўлажак тадбир доирасида Ҳамдўстлик мамлакатлари етакчилари йилнинг асосий якунларини сарҳисоб қиладилар ҳамда МДҲ маконида кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалаларини кўриб чиқадилар.

“Пулково” халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ленинград вилояти ва Санкт-Петербург раҳбарияти кутиб олди.

Бугун мамлакатимиз етакчиси Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этади.

ПОДЕЛИТЬСЯ

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here