Ўзбекистон Президенти Сианьга келди

0
83
марта кўрилган.

Самарқанд шаҳридаги тадбирлар якунлангач, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан 17 май куни давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.

Ташриф дастурига мувофиқ, 18-19 май кунлари Сиань шаҳрида ХХР Раиси Си Цзиньпин билан музокаралар ўтказиш, “Марказий Осиё — Хитой” форматидаги саммитда иштирок этиш ҳамда Хитойнинг етакчи компания ва банклари раҳбарлари билан учрашув ўтказиш режалаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга давлат ташрифи билан Хитой Халқ Республикасига келди.

Кўҳна Сиань шаҳрининг халқаро аэропортида икки давлат байроқлари кўтарилди, олий мартабали меҳмонлар шарафига фахрий қоровул саф тортди, миллий қўшиқ ва рақслардан иборат тантанали маросим бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон етакчисини ХХР маданият ва туризм вазири Ху Хэпин, Шэньси музофоти губернатори Чжао Ган ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Ташриф дастурига мувофиқ, давлатимиз раҳбари 18 май куни ХХР Раиси Си Цзиньпин билан музокара ўтказади.

19 май куни Ўзбекистон Президенти «Марказий Осиё — Хитой» биринчи саммитида иштирок этади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.