Покистон Бош вазирининг қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.
Шавкат Мирзиёев ва Имрон Хон фахрий қоровул олдидан ўтиб, шоҳсупага кўтарилди. Ўзбекистон ва Покистоннинг давлат мадҳиялари янгради.
Маросимда икки мамлакат расмий делегациялари аъзолари ҳам ҳозир бўлди.
Шавкат Мирзиёев халқларимиз дўстлиги, ҳамжиҳатлиги рамзи сифатида қароргоҳ боғига кўчат экди.
Шундан сўнг, икки мамлакат етакчиларининг тор доирадаги музокараси бошланди.