Ўзбекистон Президенти Татаристон саноат салоҳияти кўргазмаси билан танишди

0
33
марта кўрилган.

Россия Федерациясига расмий ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозон шаҳридаги “Казань Экспо” марказида очилган Татаристон саноат салоҳияти кўргазмасига ташриф буюрди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.

Давлатимиз раҳбарига Россия Ҳукумати Раисининг ўринбосари – саноат ва савдо вазири Денис Мантуров ва Татаристон Раиси Рустам Минниханов ҳамроҳлик қилди.

Кеча шу ерда учинчи Ўзбекистон-Россия ҳудудлараро ҳамкорлик форуми бўлиб ўтди. Президентимизга ушбу тадбир якунлари тўғрисида батафсил ахборот берилди.

Ўзбекистон етакчиси Татаристоннинг етакчи корхоналари саноат маҳсулотлари ва технологиялари билан танишди.

Кўргазма доирасида Россия Ҳукумати Раисининг ўринбосари – саноат ва савдо вазири Денис Мантуров билан учрашув бўлиб ўтди. Навбатдаги Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари форумида эришилган келишувларни, энг аввало, саноат кооперацияси лойиҳаларини амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.