Ўзбекистон Президенти Тожикистон элчисини қабул қилди

0
25
марта кўрилган.

23 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимиздаги дипломатик миссиясини якунлаётган Тожикистон Республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Содиқ Имомийни қабул қилди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларида бугунги кунда икки биродар мамлакат етакчиларининг сиёсий иродаси ва қатъий ҳаракатлари туфайли юксак даражага эришилганини алоҳида таъкидлади.

Бугунги кунда икки томонлама ҳамкорлик барча йўнишларни қамраб олган ва жадал ривожланишда давом этмоқда, аниқ мазмун билан бойимоқда.

Яқин ойларда Тожикистонга олий даражадаги ташриф режалаштирилган бўлиб, бугун икки мамлакат ҳукуматлари узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган кенг кўламли ҳамкорликнинг янги кун тартибини шакллантириш устида астойдил ишламоқда.

Давлатимиз раҳбари икки томонлама муносабатларнинг бугунги юксак даражасига эришишдаги катта хизматлари ва кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссаси учун элчи Содиқ Имомийни Ўзбекистон Республикасининг Фахрий ёрлиғи билан тақдирлади.

Дипломат унинг мамлакатимиздаги фаолиятига юксак баҳолангани ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлангани учун Ўзбекистон Президентига чуқур миннатдорлик билдирди.

Содиқ Имомий мамлакатларимиз ва халқларимиз ўртасидаги биродарлик муносабатларини мустаҳкамлаш йўлидаги мақсад ва вазифаларни сўзсиз амалга оширишга бундан буён ҳам бор куч-ғайратини қаратишини таъкидлади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.