Ўзбекистон Президенти Венгрия қаҳрамонлари хотирасига ҳурмат бажо келтирди

0
137
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Венгрияга расмий ташрифи доирасида Будапешт шаҳрининг Қаҳрамонлар майдонидаги хотира устуни пойига гулчамбар қўйди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.

Давлатимиз раҳбари Венгрия давлатчилигини барпо этишга ҳисса қўшган буюк арбоблар хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Маросим фахрий қоровул хизматчилари иштирокида, ҳарбий оркестр садолари остида ўтди.

Ушбу маскан Будапештнинг бош майдонларидан бири бўлиб, ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган. Майдон марказида Мингйиллик устуни қад ростлаган, унинг пойида можар қабилаларининг 7 нафар бошлиғи ҳайкаллари ўрнатилган. Ушбу ёдгорлик венгерларнинг бугунги ватанини топиши ва Венгрия қироллигига асос солинишига бағишланган.

Мажмуада венгер халқининг атоқли намояндалари ҳайкалларидан иборат 2 та колоннада жойлашган. Ёдгорликнинг олд томонида Венгрия қаҳрамонлари шарафига хотира тоштахтаси ўрнатилган.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.