Давлат ташрифи билан Хитой Халқ Республикасида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Пекин шаҳридаги Тяньаньмэнь майдонига ташриф буюрди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.
Ўзбекистон ва ХХР давлат мадҳиялари янгради. Давлатимиз раҳбари Халқ қаҳрамонлари ёдгорлиги пойига гулчамбар қўйиб, XIX-XX асарларда Хитой мустақиллиги ва озодлиги йўлида қурбон бўлганларнинг хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
Тяньаньмэнь майдони хитой миллатининг рамзий юраги ҳисобланади.
1949 йил 1 октябрь куни айнан шу ерда Хитой Халқ Республикаси ташкил этилгани эълон қилинган. Халқ қаҳрамонлари ёдгорлиги XX асрнинг ўрталарида бунёд этилган.