Ўзбекистон Президенти Хитойнинг CITIC корпорацияси раҳбари Си Гохуа ва Хитой Экспорт-импорт банки раиси Ву Фулин билан музокара ўтказди

0
64
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Пекин шаҳрида Хитойнинг CITIC корпорацияси раҳбари Си Гохуа билан учрашув ўтказди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.

Хитой мулкни бошқариш бўйича халқаро инвестиция корпорацияси молиявий хизматлар кўрсатувчи ҳамда йирик саноат ва инфратузилма лойиҳаларини амалга оширувчи етакчи компаниядир. Унинг активлари қарийб 1,5 триллион долларни ташкил этади.

Учрашувда қўшма лойиҳалар портфелини кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди, бунда асосий эътибор мамлакатимиз йўл-транспорт ва муҳандислик инфратузилмасига, ирригация тизимларини модернизация қилишга қаратилди.

Ўзбекистон Президенти Хитой Экспорт-импорт банки раиси билан ҳам музокара ўтказди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Пекин шаҳридаги тадбирлар доирасида Хитой Экспорт-импорт банки раиси Ву Фулинни қабул қилди.

ХХР Эксимбанкига 1994 йилда асос солинган. Активлари қиймати 800 миллиард доллардан ортиқ бўлган банк ташқи савдо ва халқаро иқтисодий ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш бўйича Хитойнинг етакчи молиявий институтидир.

Учрашувда мамлакатимиздаги қўшма лойиҳалар портфели 3,5 миллиард долларга етгани мамнуният билан қайд этилди. Банкнинг Тошкент шаҳрида минтақавий офис очиш ҳамда транспорт ва ижтимоий инфратузилма, саноат ва хусусий секторни ривожлантириш бўйича янги истиқболли лойиҳаларни шакллантириш борасидаги режалари кўриб чиқилди. 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.