Ўзбекистон Президенти Япония Императорига мактуб йўллади

0
134
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Япония Императори Акихитога мактуб йўллади,  дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.  

Давлатимиз раҳбари ўз мактубида Император Акихитонинг “Хэйсей” деб ном олган ҳукмронлик даври бутун дунёда улкан муваффақиятлар – Япония мустаҳкам тинчлик ва ҳар томонлама тараққиётга эришган, иқтисодий жиҳатдан етакчи давлатлар қаторига кирган, глобал жараёнлардаги нуфузи ва роли салмоқли даражада юксалган давр бўлганини таъкидлади.

Президент Шавкат Мирзиёев Япония Императорига  Ўзбекистон билан Япония ўртасида дўстлик, ҳурмат ва ишонч асосида ўзаро манфаатли ва кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришга қаратган шахсий эътибори ва кўмаги учун самимий миннатдорлик билдирди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.