Ўзбекистон Президенти Европа Иттифоқининг махсус вакилини қабул қилди

0
60
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича махсус вакили Дэвид О’Салливан бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.

Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги, энг аввало савдо-иқтисодий соҳадаги кўп қиррали шерикликнинг турли жиҳатлари кўриб чиқилди.

Кейинги йилларда, шу жумладан ЕИнинг «GSP+» преференциялар тизими доирасида ўзаро савдо ҳажми, қўшма корхоналар ва инвестиция лойиҳалари сони ошиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.

Халқаро кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.