Доҳа шаҳридаги “Амири Девон” мажмуасида давлат ташрифи билан Қатарда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Президентини расмий кутиб олишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.
Ўзбекистон етакчиси Шавкат Мирзиёевни Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний самимий кутиб олди.
Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Ҳарбий оркест икки мамлакат мадҳияларини ижро этди.
Давлат раҳбарлари фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар ва расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.
Маросимдан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.