2024 йил 19 — 20 январь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қирқ тўққизинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди.
Сенат раиси Танзила Норбоева бошқарган мажлис видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда ўтказилди.
Мажлисда 15 масала кўриб чиқилди. Шундан ўнтаси қонун, қолгани бошқа масалаларни ташкил этди.
Улардан бири экологик вазиятни яхшилашга қаратилган қонун бўлиб, унга кўра атроф муҳит муҳофазасига оид қатор қонунларга ўзгартиришлар киритилмоқда. Биринчи навбатда аҳолининг ҳаёти ва соғлигига хавфнинг юзага келишининг олдини олиш масаласи устувор қилиб белгиланмоқда.
gujum. uz