Ўзбекистон Республикаси Президенти Марказий Осиё ва Хитой давлат раҳбарлари саммитида иштирок этади

0
146
марта кўрилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 25 январь куни дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган “Марказий Осиё давлатлари — Хитой” онлайн саммитида иштирок этади, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.
 
ХХР Раиси Си Цзиньпин ташаббуси билан ташкил этиладиган тадбир кун тартибига мувофиқ, Марказий Осиё мамлакатлари ва Хитой ўртасидаги 30 йиллик ҳамкорлик якунлари сарҳисоб қилинади, кўп қиррали муносабатларни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади ва амалий ҳамкорликнинг истиқболли соҳалари белгилаб олинади.

Онлайн саммит якунида Қўшма баёнот қабул қилиниши режалаштирилган.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.