Ўзбекистон Республикаси Президенти Туркияга жўнаб кетди

0
77
views

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан 15 март куни амалий ташриф билан Анқара шаҳрига жўнаб кетди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.

Ташриф дастурига мувофиқ, давлатимиз раҳбари Туркий давлатлар ташкилотининг фавқулодда вазиятларни бошқариш ва гуманитар ёрдам кўрсатиш борасида кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига бағишланган навбатдан ташқари саммитида иштирок этади.

Саммит доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши ҳам кўзда тутилган.

ПОДЕЛИТЬСЯ

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here