Ўзбекистон Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди

0
38
марта кўрилган.

Бугун, 22 ноябрь куни Париждаги анъанавий равишда расмий тадбирлар ўтказиладиган Фахрийлар уйида расмий ташриф билан Франция Республикасида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.

Майдонда олий мартабали меҳмон шарафига Франция Республика гвардияси ҳарбий хизматчилари саф тортди. Ҳарбий оркестр икки мамлакат давлат мадҳияларини ижро этди. Гвардиячилар давлатимиз раҳбари олдидан тантанали юриб ўтди.

Президент Шавкат Мирзиёев ва Франция ташқи савдо, иқтисодий жозибадорлик ва хориждаги француз фуқароларининг ишлари бўйича вазири Оливье Бешт фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.

Маросимдан сўнг Ўзбекистон делегацияси Франция Президентининг қароргоҳи – Елисей саройига йўл олди. У ерда олий даражадаги икки томонлама музокаралар бўлиб ўтади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.