Ўзбекистон Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди

0
123
марта кўрилган.

Бугун, 4 октябрь куни Будапешт шаҳрида Венгрия Парламентининг биноси рўпарасидаги Лайош Кошут номидаги майдонда расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.

Майдонда олий мартабали меҳмон шарафига пиёда ва отлиқ аскарлардан иборат фахрий қоровул саф тортди. Ҳарбий оркестр икки мамлакат давлат мадҳияларини ижро этди.

Президент Шавкат Мирзиёев ва Венгрия Президенти Каталин Новак расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.

Маросим якунида фахрий қоровул тантанали равишда саф тортиб ўтди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.