Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан  Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳи  мукофотланди

0
119
марта кўрилган.
Мамлакатимизда аҳоли саломатлигини ишончли муҳофаза қилиш, соғлиқни сақлаш тизимини халқаро стандартлар асосида ривожлантириш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, замонавий даволаш усулларини амалиётга кенг жорий этиш, тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, жамиятда соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлашга қўшган муносиб ҳиссаси, айниқса, коронавирус пандемияси шароитида профессионал бурчини сидқидилдан адо этиб келаётгани, чуқур билим ва юқори малакага эга мутахассисларни тайёрлаш йўлидаги катта хизматлари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун бир гуруҳ ходимлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан  рағбатлантирилди. 

Мукофотлар муборак бўлсин, жонкуяр, жонга жон шифокорлар! Айниқса пандемия шароитидаги фидойиликлари таҳсинга лойиқ.

Халқимизнинг саломатлигини муҳофаза қилишдек шарафли ва ўта масъулиятли вазифани бажариб келаётган барча тиббиёт ходимларига юксак эҳтиром ва  чуқур миннатдорлик билдириб, барчангизни касб байрамингиз билан қутлаймиз. Саломатлик, оилавий бахт-саодат  ва ишларингизда  омадлар тилаймиз!

Gujum.uz

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.