Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қозоғистон Республикаси Президенти билан телефон орқали мулоқоти тўғрисида

0
92
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 май куни Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Давлат раҳбарлари олий даражадаги мунтазам учрашувлар ва мулоқотлар давомида эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги кўп қиррали шерикликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.

Ўзаро савдо ҳажми барқарор суръатларда ортиб, номенклатураси кенгайиб бораётгани, бу жорий йилнинг ўзидаёқ ўзаро товар айирбошлаш кўрсаткичини 3 миллиард долларга, яқин йилларда эса 5 миллиард долларга етказиш имконини бериши чуқур мамнуният билан қайд этилди.

Мамлакатларимизнинг иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорлигида мавжуд улкан салоҳиятдан самарали фойдаланишга қаратилган ҳудудлараро алоқаларни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Томонлар саноат, энергетика, транспорт соҳаларида ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида истиқболли қўшма лойиҳаларни амалга оширишдан бирдек манфаатдор экани таъкидланди.

Давлат раҳбарлари икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг самарали фаолиятини, шунингдек, Қозоғистонда Ўзбекистон йили доирасида муваффақиятли амалга оширилаётган тадбирларни юксак баҳоладилар.

Шунингдек, халқаро сиёсат ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Мулоқот сўнгида Президентлар Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, қардош мамлакатларимиз ва халқларимиз фаровонлиги йўлида ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида қатъий эканликларини таъкидладилар.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.