Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони қабул қилинди

0
170
марта кўрилган.

Фармонда хорижда яшаётган ва профессионал фаолиятини юритаётган ватандошларимиз, айниқса, катта илмий салоҳиятга эга олимлар, мутахассислар ва истеъдодли ёшлар билан яқин ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, шунингдек, Ўзбекистоннинг ҳар томонлама ва жадал ривожланиши учун зарур, жаҳон меҳнат бозорида рақобатбардош ва юқори малакали мутахассисларни ҳам етакчи хорижий таълим муассасаларида, ҳам Ўзбекистонда тайёрлаш ва малакасини ошириш орқали малакали кадрлар билан таъминлаш мақсадида
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги қошидаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш маркази Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси этиб қайта ташкил этилди. 

 Жамғарма Хорижда стипендиатларнинг малака ошириши, стажировкаси ва ўқишини ташкил этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Истеъдод” жамғармасининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари, шу жумладан, халқаро шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланиши қайд қилинди. 

Фармонда “Эл-юрт умиди” жамғармасининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари  белгилаб берилди. 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.