Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи Сайди Умиров вафот этди

0
127
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи,  публицист гўзал қалбли, самимий инсон Сайди Умиров 82 ёшида боқий  оламга рихлат этди.

Журналистика оламига кўплаб шогирдлар етиштирган Сайди Умиров 1938 йил 10 февралда Пайариқ туманида туғилган. Устоз бутун умрини журналист кадрлар тайёрлашга бағишлади. Журналистикага оид кўплаб китобларнинг муаллифи, олим, серқирра ижодкор Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Журналистлар ижодий уюшмаси аъзоси эди. Устознинг ёрқин хотираси шогирдлари қалбида, ишларида яшайди.

Устоз Сайди Умировнинг яқинларига, шогирдларига  таъзия изҳор қиламиз.

GUJUM.UZ 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.