Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида

0
153
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори қабул қилинди.

Унда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастури ўз ифодасини топган. 

Жумладан, 2019 йилда олий таълим муассасалари, ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари, болалар мусиқа ва санъат мактаблари, тиббий, илмий-тадқиқот, умумтаълим ва мактабгача таълим муассасалари объектларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш манзилли дастурлари 7, 7а, 7б, 7в, 7г, 7д ва 7е-иловаларга мувофиқ;

2019 йилда ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимлари объектларини қуриш ва реконструкция қилиш манзилли дастури 8-иловага мувофиқ;

2019 йилда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида лойиҳаларни молиялаштиришни ташкил қилган ҳолда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш манзилли дастури 9-иловага мувофиқ каби кўплаб манзилли дастурлар амалга оширилиши белгиланган.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.