Таеквондо WТ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Нидерландиянинг Эйндховен шаҳридада бўлиб ўтган “Dutch Open” мусобақасидаги иштирокини якунлади.
Ҳамюртларимиз унда 3 та олтин ва 2 та бронза медалларини қўлга киритишди.Муросасиз баҳсларда Жасур Жайсунов, Шуҳрат Салев ва Никита Рафалович олтин медалга сазовор бўлишди. Янги вазн тоифасида иккинчи бор иштирок этган Улуғбек Рашитов ва Светлана Осипова бронза медали соҳибига айланди. Қайд этиш жоиз, -74 кг вазн тоифасининг ярим финалида Жайсунов ҳамда Рашитов ўзаро тўқнаш келишган.
Олтин медал соҳиблари: 74 кг вазнда Жасур Жайсунов; 80 кг вазнда Шуҳрат Салев; 87 кг вазнда Никита Рафалович. Бронза медалини қўлга киритганлар: 74 кг: Улуғбек Рашитов; 73 кг: Светлана Осипова.
Ўзбекистон терма жамоаси 18-19-март кунлари ўтадиган “Belgian Open” мусобақасида иштирок этади.