“Ўзбекистон тарихи” телеканали ташкил этилади

0
319
марта кўрилган.

Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномасида тарихдан мисоллар, аллома боболаримиздан иқтибослар келтирди. Мамлакатимиз келажагига йўналтирилган улкан вазифаларни амалга оширишда куч-қудрат манбаи бўладиган миллий ғояни ривожлантириш масаласига эътибор қаратди. Ватанимизнинг қадимий ва бой тарихини ўрганиш, бу борада илмий-тадқиқот ишларини кучайтириш зарурлигини таъкидлади.  

— Буюк аллома ва адибларимиз, азиз-авлиёларимизнинг бебаҳо мероси, енгилмас саркарда ва арбобларимизнинг жасоратини ёшлар онгига сингдириш, уларда миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратишимиз керак. Шу мақсадда, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси таркибида “Ўзбекистон тарихи” каналини ташкил этиб, илмий жамоатчилик, ижодкор зиёлиларимиз билан биргаликда, унинг дастурларини пухта шакллантириш зарур, деди давлатимиз раҳбари. 

Вазирлар Маҳкамаси, Фанлар академияси ва бошқа тегишли ташкилотларга тегишли топшириқлар берилди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.