Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш саммити доирасида Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғон билан музокара ўтказди.
Учрашувда Ўзбекистон-Туркия кўп қиррали шериклигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Амалий ҳамкорликнинг устувор лойиҳаларини илгари суриш борасидаги фаол саъй-ҳаракатларни давом эттиришга келишиб олинди.