Ўзбекистон ва Покистон Президентлари кўп қиррали шерикликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар

0
104
views

Ашхобод шаҳрида ўтаётган ИҲТ саммити тадбирлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Покистон Ислом Республикаси Президенти Ориф Алвий билан учрашув ўтказди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.  

Ўзбекистон-Покистон кўп қиррали ҳамкорлигини янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шериклик алоқалари, энг аввало иқтисодиёт йўналишида жадал ривожланиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилди. 

Минтақа кун тартибидаги долзарб масалалар, шу жумладан Афғонистонда вужудга келаётган вазият муҳокама қилинди.

 

ПОДЕЛИТЬСЯ

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here