Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 16 ноябрь куни Қирғиз Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков билан телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.
Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Сооронбай Жээнбековни туғилган куни билан самимий муборакбод этиб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва муваффақият тилади.
Қирғизистон Президенти мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган шахсий ҳиссаси катта мамнуният билан қайд этилди.
Давлат раҳбарлари Ўзбекистон-Қирғизистон амалий ҳамкорлигини янада кенгайтиришнинг долзарб жиҳатларини муҳокама қилдилар, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашдилар.
Шунингдек, бўлажак олий даражадаги учрашувлар режаси кўриб чиқилди.