Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар

0
152
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 декабрь куни Қирғиз Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков билан телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.  

Суҳбат аввалида давлат раҳбарлари кириб келаётган Янги йил муносабати билан бир-бирларига самимий табрик ва эзгу тилаклар билдирдилар.

Таъкидлаш жоиз, 2019 йил мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашда муҳим босқич бўлди.

Ўзаро алоқалар жадаллашди, савдо кўрсаткичлари икки баробар ўсди, саноат ва транспорт соҳаларида кооперация лойиҳалари илгари сурилмоқда, ҳудудлар ўртасидаги ва маданий-гуманитар ҳамкорлик кенгайиб бормоқда.

Суҳбатда давлат раҳбарлари Тошкент шаҳрида ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи Маслаҳат учрашуви якунларини юксак баҳоладилар.

Ўзбекистон-Қирғизистон ҳамкорлигининг истиқболлари ҳамда 2020 йилга мўлжалланган икки томонлама тадбирлар режаси ҳам кўриб чиқилди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.