Ўзбекистон ва Россия етакчилари иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар

0
102
марта кўрилган.

6 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.

Икки томонлама муносабатлар кун тартибининг долзарб жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.

Товар айирбошлашнинг ўсиш суръатларини қўллаб-қувватлаш, икки мамлакатнинг етакчи компания ва корхоналари иштирокида иқтисодиётнинг турли тармоқларида инвестиция лойиҳаларини илгари суриш ва саноат кооперациясини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Ҳудудлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш, маданий-гуманитар алмашинувни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Давлат раҳбарлари минтақавий шериклик масалаларини ҳам кўриб чиқдилар.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.