Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 декабрь куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.
Икки томонлама кун тартибидаги ҳамда минтақавий ташкилотлар доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Хавфсизликка таҳдид ва хатарларга қарши курашни кучайтириш мақсадида икки мамлакат махсус хизматлари ўртасидаги яқин ва самарали ҳамкорликни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.