Ўзбекистон ва Россия Президентлари икки томонлама ва минтақа кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилдилар

0
107
марта кўрилган.

13 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Суҳбатда давлат раҳбарлари Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларининг жорий ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилдилар.

Олий даражада ўтган учрашувда эришилган келишувлар муваффақиятли амалга оширилаётгани мамнуният билан таъкидланди.

Турли даражалардаги делегацияларнинг ўзаро ташрифлари фаоллашган. 2021 йил якунларига кўра товар айирбошлаш ҳажми 33 фоизга ошган.

Ҳудудлараро йўналишда, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги муносабатлар фаол ривожланмоқда.

Томонлар Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигига бағишланган туркум тадбирлар ўтказиш муҳим эканини қайд этдилар.

Яқинда Қозоғистонда рўй берган воқеалар нуқтаи назаридан Марказий Осиёдаги вазият юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Қозоғистон раҳбарияти томонидан ушбу мамлакатда тинчлик ва осойишталикни тиклаш, вазиятни барқарорлаштириш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар қўллаб-қувватланди.

Телефон орқали мулоқот ҳар доимгидек илиқ, самимий ва дўстона руҳда ўтди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.