Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари “Made in Uzbekistan” кўргазмаси билан танишдилар ва Тожикистонга давлат ташрифи доирасидаги тадбирлар якунига етди

0
58
марта кўрилган.

Душанбега ташриф чоғида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон билан биргаликда пойтахт Экспо марказида ташкил этилган Ўзбекистон саноат кўргазмасига ташриф буюрди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.

Етакчилар “Made in Uzbekistan” бренди остида ташкил этилган павильон билан танишдилар. Унда мамлакатимиз автомобилсозлигининг юқори технологик маҳсулотлари, электр ва қишлоқ хўжалиги техникаси, тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари, кимё, тўқимачилик, фармацевтика ва бошқа саноат тармоқларининг товарлари намойиш этилган.

Давлат раҳбарлари етакчи корхоналар кооперациясини кенгайтириш, ўзаро тажриба ва технологиялар билан алмашиш зарурлигини таъкидладилар.

Шу билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи доирасидаги тадбирлар якунига етди.

Душанбе халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Президент Эмомали Раҳмон кузатиб қўйди. Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентга қайтиб келди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.