Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари келишувлар ижросининг боришини кўриб чиқдилар

0
62
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этиш учун Ашхобод шаҳрига келди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.  

Пойтахт аэропортида давлатимиз раҳбарини Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов кутиб олди. Шундан сўнг мамлакатларимиз етакчилари музокара ўтказдилар.

Суҳбат аввалида Ўзбекистон Президенти Туркманистон раҳбари ва биродар туркман халқини яқинлашиб келаётган миллий байрам – Бетарафлик куни билан самимий қутлади.

Икки томонлама яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Жорий йил октябрь ойида олий даражада эришилган келишувларга мувофиқ савдо-иқтисодий ҳамкорлик борасидаги қўшма лойиҳаларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

Халқаро кун тартиби ва кўп томонлама тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик юзасидан фикр алмашилди. Ўзбекистон Президенти Туркманистоннинг ИҲТдаги сермаҳсул раислигини юксак баҳолади ва Ашхобод саммити муваффақиятли ўтишини тилади.

Сўнг тантанали кутиб олиш маросими бўлди. Давлат раҳбарлари фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.