Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов давлат ташрифининг иккинчи куни Самарқанд шаҳрига келди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.
Аэропортда уни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кутиб олди.
Олий мартабали меҳмон давлатимиз раҳбари билан биргаликда Шарқ дурдонаси — қадим ва бетакрор Самарқанд шаҳрининг улуғвор меъморий обидалари билан танишади.