Ўзбекистон ва Туркманистон Президентларининг телефон орқали мулоқоти тўғрисида

0
111
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ўртасида 30 декабрь куни телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди, дея хабар берилмоқда Prezident.uz сайтида. 

Суҳбат аввалида Президентимиз Туркманистон Президентини кириб келаётган Янги йил билан самимий табриклаб, қардош туркман ҳалқига тинчлик, барқарорлик ва фаровонлик тилади.

Туркманистон раҳбари, ўз навбатида, Президентимиз ва кўпмиллатли қардош Ўзбекистон халқини яқинлашиб келаётган байрам муносабати билан чин дилдан муборакбод этиб, тараққиёт ва фаровонлик тилади.

Давлатлар раҳбарлари якунига етаётган 2017 йил мамлакатларимиз ўртасидаги анъанавий яқин алоқаларни ривожлантириш, дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашда тарихий давр бўлганини чуқур мамнуният билан қайд этдилар.

Олий даражадаги доимий мулоқотлар Ўзбекистон-Туркманистон ҳамкорлигини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаргани ва амалий мазмун билан бойитгани таъкидланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил март ойида Туркманистонга давлат ташрифи давомида Стратегик шериклик тўғрисида шартнома имзоланди.

Амалий ҳамкорлик ва алоқалар барча йўналишларда сезиларли фаоллашди. Савдо, ишлаб чиқариш кооперацияси, энергетика, транспорт, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Чегараолди ҳудудлар ўртасидаги самарали ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда. Ишбилармонлик ва маданият соҳаларига доир қатор қўшма тадбирлар муваффақиятли ўтказилди.

Президентлар Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги кўп қиррали шерикликни янада ривожлантириш, аввало, савдо-иқтисодий соҳада янги лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш муҳимлигини алоҳида қайд этдилар.

Ўзбекистон ва Туркманистон раҳбарлари, шунингдек, халқаро сиёсат ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари бўйича фикр алмашдилар.

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.