Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг ҳисобот-сайлов конференцияси

0
306
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси мажлислар залида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Унда бош вазир Абдулла Арипов, қатор вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирокида ўтди. Тадбирда Қўмитанинг сўнгги беш йиллик фаолияти, Ўзбекистонда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш борасида олиб борилган ишлар сарҳисоб қилинди ҳамда Тафтиш комиссиясининг ҳисоботи эшитилди.

Йиғилишда ҳозир давлат ва жамоат ташкилотлари тизимида 1 минг 388 нафар хотин-қизлар раҳбарлик лавозимларида ишлаётгани, уч мингга яқин номзодлар кадрлар заҳирасига киритилгани, уларнинг касбий ўсишлари юзасидан алоҳида дастурлар асосида тегишли ишлар олиб борилаётгани, қўмита қисқа давр ичида 8 та давлат ва 11 та нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорлик меморандумлари ҳамда қўшма қарорлар қабул қилиб, фаолият юритилаётгани, мамлакатимизда бандлик дастурлари асосида хотин-қизлар учун яратилаётган доимий иш ўринлари ҳар йили ортиб бораётгани ва бу борада муайян натижаларга эришилаётгани таъкидланди.

Бироқ, бошқа мамлакатлар билан таққослаганда Ўзбекистонда аёл-раҳбарлар кўрсаткичи жуда паст эканига эътибор қаратилди. Бош вазир Абдулла Арипов шу ернинг ўзида вазирликлар раҳбарларига мавжуд камчиликларни бартараф этиш ва берилган таклифларни амалга оширишга доир тегишли топшириқлар берди. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов аёлларни ишга жойлаш бўйича алоҳида дастур тайёрлаш кераклиги, ҳозирги дастур билан ишсизликни бартараф этиб бўлмаслигини таъкидлади. 

Музокараларда қатор ташкилотлар раҳбарлари ва хотин-қизлар вакиллари ўзларининг аниқ таклифлари билан сўзга чиқишди. 

Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитасининг янги таҳрирдаги Уставига киритилган қўшимча ва ўзгартишлар кўриб чиқилди ва тасдиқланди.

Конференция якунида Танзила Норбоева Хотин-қизлар қўмитаси раҳбарлигига 5 йил муддатга қайта сайланди.

Дилбар Бекчанова,

Конференция иштирокчиси, таҳрир комиссияси аъзоси

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.