Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ташаббуси: КИТОБ ОЛИНГ, УЙДА_ҚОЛИНГ!

0
320
марта кўрилган.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, халқ шоири, сенатор Сирожиддин Саййид ташаббуси билан ажойиб улашмага старт берилди. Яъни, КИТОБ ОЛИНГ,  УЙДА ҚОЛИНГ  шиори остида пойтахтимиз ва вилоятлардаги маҳаллаларга уюшма томонидан чоп этилган китоблар, ниқоб-у қўлқоплар улашилмоқда.

Навбатдаги манзил Тошкент вилояти Қибрай тумани Янги Арғин маҳалласи бўлди. Уюшманинг масъул ходими Жўрабек Жаҳон ва “Дўрмон” ижод уйи директори Асқар Умматқулов Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Абдулла Орипов ҳамда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоир Азим Суюннинг умр йўлдошини йўқлаб, уларнинг оила аъзоларига шахсий ҳимоя воситалари тарқатди.

Шунингдек, масъуллар шоир, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси Мирзо Кенжабек, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори Абдусаид Кўчимов, адабиётшунос олим Сайфиддин Рофиддинов, шоир ва таржимон Турсун Али, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист, адиб Қўчқор Норқобил ҳамда бошқа ижодкорларнинг хонадонида бўлиб, уларнинг ўзлари ва оила аъзоларига тиббий ниқобу қўлқоплар улашди.

“Дўрмон” ижод уйида дам олаётган ёзувчи-шоирлар ва ходимларга ҳам шахсий ҳимоя воситалари берилди. Нега уларга китоб улашилмади, дейсизми? Чунки ушбу ёзувчи-шоирларимизнинг ҳар бирининг хонадонида каттагина шахсий кутубхонаси бор. Шунинг учун ҳам челленжимизнинг ушбу қисмида ниқоб ва қўлқопнинг ўзи тарқатилди.

Ўзингизни ва яқинларингизни тождор вирус балосидан асранг! Китоб олинг, уйда қолинг! Кутинг, кейинги маҳалла сизники бўлиши мумкин!

Фозил Жабборов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати раҳбари

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.