Ўзбекистонда 2018 йилда 208 нафар киши одам савдоси жинояти қурбони бўлган

0
292
марта кўрилган.

Халқаро Меҳнат Ташкилотининг ҳисоботига кўра, Ўзбекистон ҳукумати одам савдосини бартараф этиш бўйича сезиларли чора-тадбирларни амалга оширмоқда. Бу чора тадбирлар қаторига йиллик пахта терими давомида теримчилар учун мукофот пулини ошириш ва баъзи давлат сектори хизматчиларини теримга сафарбар қилишдан озод қилиш, теримда болалар кучидан фойдаланишни тақиқлаш кабилар киради. Халқаро Меҳнат Ташкилоти 2017 йилдан бошлаб теримда мажбурий меҳнатдан  фойдаланишнинг тадрижий камаяётганини аниқлади. Шундай бўлсада, бу борада амалга оширилаётган ишлар халқаро белгиланган минимал стандартларга ҳали тўлиқ мос келмайди.  Шу боис, Ўзбекистон бу йил ҳам Халқаро Меҳнат Ташкилотининг 2-гуруҳ махсус кузатув рўйхатида қолди.

Ҳукумат мажбурий меҳнатдан фойдаланишга қарши босим яратишга қаратилган қишлоқ хўжалиги сиёсатига ижобий ўзгаришлар киритди. Жумладан, пахтакорларнинг иш ҳақи 2017 йилга нисбатан 144 фоизга оширилди, талабаларни сафарбарлик қилмаслик бўйича олинган мажбуриятларни тўлиқ, ўқитувчилар ва тиббиёт ходимларини сафарбарлик қилмаслик бўйича олинган мажбуриятларни эса қисман бажарди. Ҳукумат ХМТ тавсияларини амалга оширишда  давом этиб, пахта етиштириш учун ажратилган ерларни қисқартирди ва ҳосил теримини механизациялаш борасида ишлар олиб борди. 2017 йилда ишга туширилган учта кластердан ташқари, 2018 йилда ҳукумат пахтани етиштиришдан тортиб уни тайёр текстил маҳсулоти ҳолатига келтириб берадиган  13 та хусусий текстил кластерларини очди. 

Ташкилотнинг фикрича, ҳукумат фоҳишабозлик ва трансмиллий меҳнатга жалб қилинганларни аниқлаш, уларга ёрдам бериш ва ҳимоя қилиш  масаласида хали тўлиқ чора-тадбирларни амалга оширмади. Ҳукумат 2018 йилда одам савдоси билан боғлиқ жиноятларнинг 208 нафар қурбонини аниқлади. Бу кўрсаткич 2017 йилда 440 тани, 2016 йилда 714 тани, 2015 йилда эса 924 тани ташкил этган эди. 208 нафар қурбоннинг 125 нафари аёллар, 83 таси эркаклардан иборат бўлиб, одам савдоси билан шуғулланувчилар 100 кишини фоҳишабозлик қилишига ва 100 нафарини мажбурий меҳнат билан  шуғулланишига сабаб бўлганлар.

Ҳукумат томонидан Тошкент шаҳрида жойлашган одам савдосидан жабрланган  эркаклар, аёллар ва болаларни реабилитация қилиш маркази фаолияти учун тахминан 666 миллион сўм (80 140 АҚШ доллари) миқдорда маблағ ажратилди, бу эса 2017 йилдаги 540 милллион сўм (тахминан 64 980 АҚШ доллари) маблағга нисбатан кўпроқни ташкил этади.  Ҳукумат бу марказ орқали 2016 йилда 460 жабрланувчига ёрдам кўрсатган бўлса, 2018 йилда фақат 195 нафар жабрланувчига  ёрдам берган.  Бу марказ бошпана, тиббий, психологик, хуқуқий ва иш билан таъминлашда кўмак кўрсатиб келади.

Ички ишлар вазирлиги идоралараро одам савдосига қарши кураш комиссиясини ташкил  этди  ва комиссия мамлакатда рўй бераётган одам савдоси сабабларини таҳлил қилиб, жамиятнинг одам савдоси ҳақидаги билимларини ошириш юзасидан ишлар олиб борди. Ўзбекистонда 2018 йилда ўтказилган одам савдоси мавзусидаги сўровга кўра, 76 фоиз сўровга тутилганлар жабрланувчиларнинг ўзлари одам савдосига дучор бўлганликларида айбдор деб ҳисоблашлари аниқланди. Ҳукумат трансмиллий проституция ва меҳнат савдоси бўйича аҳолининг хабардорлигини оширишга қаратилган кенг кўламли ҳаракатларни амалга ошириб, бунда қатор тадбирлар ўтказиш, босма ахборот воситалари, радио ва телевидение, кўп ҳолатларда эса ННТлар билан ҳамкорлик қилиш ва уларга бевосита кўмак бериш имкониятларидан фойдаланилди. Одам савдосига қарши курашиш бўйича идоралараро комиссиянинг 24 соатлик ишонч телефони мавжуд бўлиб, 2018 йилда 511 та телефон қўнғироқлари келиб тушди, улардан 72 таси одам савдоси қурбонларига алоқадор  эканлиги аниқланди.

Манба: uz.usembassy.gov

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.