Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистонда жами вафот этганларнинг 62,1 фоизи қон айланиш тизими касалликлари, 9,5 фоизи ўсимталардан, 5,3 фоизи овқат ҳазм қилиш касалликлари, 4,5 фоизи нафас олиш аъзолари касалликлари, 5,4 фоизи бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланиш, 1,4 фоизи юқумли ва паразитар касалликлардан ҳамда 11,8 фоизи бошқа касалликлардан вафот этган.
1 ёшгача вафот этган болалар сони 3,4 минг нафарни ташкил этиб, уларнинг 55,3 фоизи перинатал даврда юзага келадиган ҳолатлар, 20,4 фоизи нафас олиш аъзолари касалликлари, 13,3 фоизи туғма аномалиялардан, 2,2 фоизи бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлар, 2,4 фоизи юқумли ва паразитар касалликлар, 0,8 фоизи овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликлари 5,6 фоизи бошқа касалликлардан вафот этган.