Ўзбекистонга «Спутник V» вакцинасининг дастлабки партияси олиб келинди

0
55
марта кўрилган.

Мамлакатимизга «Спутник V» вакцинасининг дастлабки партияси келтирилди. Вакцинани юртимизга етказиб беришда Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси амалий кўмак берди, дея хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Таъкидлаш жоизки, февраль ойининг ўрталарида Ўзбекистон Н.Ф.Гамалея номидаги Миллий эпидемиология ва микробиология илмий-тадқиқот маркази томонидан ишлаб чиқилган «Спутник V» вакцинасидан юртимизда оммавий фойдаланиш учун сертификатлади ва тасдиқлади. Ушбу вакцинани сертификатлаш жараёни ишлаб чиқувчилардан керакли ҳужжатлар, хусусан, вакцина клиник синовларининг учинчи босқичи натижаларини олгандан кейингина бошланди.
Ўзбекистонга аҳолини эмлаш учун олиб келинадиган «Спутник V» вакцинасининг ярмини ватандошимиз тадбиркор Aлишер Усмонов молиялаштирди.

Эслатиб ўтамиз, бизнинг мамлакатимизда апрель-июнь ойларида 4 миллионга яқин фуқаро COVID-19га қарши эмлаш режалаштирилган эди. 2021 йил охирига келиб, бу кўрсаткич 7 миллионга ёки мамлакат аҳолисининг тахминан 20 фоизигача ўсиши мумкин.

Бугунги кунда мамлакатимизда ўзбек-хитой ва AstraZeneca вакциналарининг қўшимча дозаларини олиб келиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.