Ўзбекистоннинг ёш гандболчилари жамоаси 46-халқаро «Interamnia» жаҳон кубоги мусобақаси ғолиби

0
171
марта кўрилган.

Ўзбекистоннинг ёш гандболчилари Италиянинг Терамо шаҳрида Халқаро гандбол федерацияси тавқимига кирувчи 46-халқаро «Interamnia» жаҳон кубоги мусобақаси ғолибига айланишди. 

Юртимиз спортчилари мусобақа давомида «Ланестер» (Франция), «Грунвальд» (Польша), «Вирум Соргенфри» (Дания), «Моунтада» (Марокаш), «Козанис» (Греция) каби жамоаларни, финалда эса Швейцариянинг «Шеноис Женева» жамоасини мағлубиятга учратиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан ўрин эгалладилар.

Бундай мусобақалар гандболчиларнинг келажакдаги баҳслар учун ўзига хос тайёргарлик вазифасини бажарди. Зеро, бугунги кунда юртимизда спортнинг жамоавий турларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.