Пара-сузувчиларимиз Арманистонда ўқув-машғулот йиғинини ўтказишмоқда

0
72
марта кўрилган.

Токио шаҳри мезбонлик қиладиган ёзги Паралимпия ўйинларига ҳам санақли кунлар қолди. Ўзбекистонлик пара-спортчилар ҳам ушбу нуфузли мусобақада муносиб қатнашиш мақсадида катта тайёргарлик кўришмоқда.

Айни пайтда пара-сузиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари Арманистоннинг Цахкадзор шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини олиб бормоқда. Мазкур йиғин Токио-2020 Паралимпия ўйинларига тайёргарлик доирасида муҳим аҳамиятга эга.

Машғулотларда Паралимпия ўйинларига йўлланма олган барча сузувчиларимиз иштирок этишмоқда. Цахкадзор базаси денгиз сатҳидан 1825 метр баландликда жойлашган бўлиб, машғулотларда спортчиларимизнинг жисмоний тайёргарлигини кучайтиришга аҳамият қаратилган. 24 июнда бошланган йиғин 15 июлга қадар давом этади.

Ж. Саъдуллаев тайёрлади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.