Паралимпиячиларнинг матонат мактаби фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори қабул қилинди.
Унда мамлакатимиз довруғини дунёга танитиш борасида ёшларнинг қўлга киритган ютуқларини, уларнинг ибратли ҳаёт тарзини тарғиб қилиш орқали мардлик ва ватанпарварлик, она Ватанга садоқат туйғуларини камол топтириш, ёшларни параспорт турларига кенг жалб қилиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 18 майдаги “Паралимпия ҳаракатини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–5114-сон қарорида белгиланган паралимпия ҳаракатини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини амалиётга босқичма-босқич татбиқ этиш мақсадлари белгиланди.