Пойтахтдаги “Юлдузча” мактабгача таълим муассасасида янги йил шукуҳи

0
621
марта кўрилган.

Айни кунларда мамлакатимизнинг  ҳар бир гўшаси, ҳар бир кўчасида байрам шукуҳи! Тошкент шаҳрини кечаси кезсангиз дарахтлардаги, кўп қаватли уйлар олдидаги чароғон чироқлардан кўнглингиз яшнайди. Баҳри-дилингиз очилади. Янги йилнинг кўтаринки кайфияти диллардан-дилларга кўчмоқда. Айниқса, болажонларнинг қувончи чексиз.

Мактаб ва болалар боғчаларидаги тантаналар ўқувчиларнинг, кичкинтойларнинг ўз иштирокида ўтказилаётгани уларнинг завқига завқ, шавқига шавқ бағишламоқда.

Жумладан, Тошкент шаҳри Яккасарой туманидаги Юнус Ражабий маҳалласида жойлашган “Юлдузча” номли 323-сон мактабгача таълим муассасасида  ўтказилган тадбирда маҳалла вакиллари, ота-оналар қатнашиб, кичкинтойларнинг байрамолди концерт дастурларини томоша қилишди.

 Кичкинтойлар янги йил байрами арчаси атрофида қорбобо ва қорқиз билан бирга куйлашди, рақсга тушишди, шеърлар ёдлашди. Завқли эртаклар оламида кезишди. Ҳар бир жажжи юрак ўз исътедодини намоён қилди. Улар янги йил шукуҳидан олам-олам завқ олдилар ва завқ улашдилар. Тантана охирида қорбобо ва қорқиз қўлидан совғалар олиб қувнашди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.