Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов оғир хасталикдан сўнг 13 июнь куни вафот этган эди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев 15 июнь куни марҳум қори хонадонига ташриф буюрди.
Қуръон тиловат қилинди.
Давлатимиз раҳбари Анвар қорининг фарзандлари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди.