Президент бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди

0
158
марта кўрилган.

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент метрополитенининг Сергели йўналиши қурилиши билан танишди, дея хабар берилади prezident. uz сайтида.  

Узунлиги 7,1 километр бўлган мазкур йўналиш Сергели тумани аҳоли пунктлари оралаб ўтиб, Чилонзор туманидаги Олмазор бекатига боғланади. Темир йўл эстакада усулида қурилиб, поездлар ер устида ҳаракатланади. Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида бекатларда лифт ва эскалаторлар ўрнатилади. 

Бугунги кунда лойиҳанинг 5 километр қисмида бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.

Давлатимиз раҳбари бу ерга келиб, қурилишнинг боришини кўздан кечирди. Метрони сифатли, қулай ва хавфсиз қилиб қуриш бўйича кўрсатмалар берди.

Шу ерда Тошкент шаҳрида қурилиши режалаштирилган 9 қаватли уйлар лойиҳаси тақдимоти ўтказилди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.