Президент Чирчиқ шаҳридаги “Ўзбеккимёмаш” акциядорлик жамиятида бўлди

0
185
марта кўрилган.

Давлат раҳбари бу ерда янги  лойиҳа билан танишди. Лойиҳада мавжуд металл қуйиш қуввати 1,7 минг тоннадан 4 минг тоннага оширилади. Маҳсулот сифати яхшиланади, энергия ва меҳнат ресурслари тежалади.

Президент шу ерда Чирчиқ шаҳрини шаҳарсозлик нормалари асосида қайта қуриш лойиҳаси билан танишди. “Чирчиқ марказий деҳқон бозори” МЧЖ реконструкция қилиш лойиҳасига кўра, янги типдаги замонавий бозор ташкил қилинaди, дея хабар берилмоқда Prezident.uz сайтида. 

Лойиҳаларда шаҳар марказий истироҳат боғини реконструкция қилиш, “Чирчиқ” дарёси бўйида замонавий сайилгоҳ қуриш, Чирчиқ давлат педагогика ҳамда жисмоний тарбия институтларини замонавий ўқув масканига айлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳам маълумот бор.

Шу ерда “Ўзбекгидроэнерго” АЖ томонидан инновацион ғоя ва янги технологиялар асосида Пскент, Чорбоғ гидроэлектр станциясини қуриш ҳамда унинг барқарор ва хавфсиз ишлашини таъминлаш бўйича инвестиция лойиҳаси тақдим қилинди.   

Президентимизга “Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи” ҳудудида амалга ошириладиган қишлоқ хўжалиги машинасозлик соҳасини ривожлантириш дастури ҳақида маълумот берилди. 

Президентга қишлоқ хўжалигининг машинасозлик соҳасида ресурс тежайдиган агротехнологияларни жорий этишни таъминлайдиган замонавий, унумдорлиги юқори қишлоқ хўжалиги техникаси ва механизация воситаларини ишлаб чиқариш юзасидан қилинадиган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Давлатимиз раҳбари саноат тармоқларини ривожлантириш борасида амалга оширилган иқтисодий ислоҳотлар яқин йилларда ўз самарасини беришини таъкидлади.


Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.