Президент истироҳат боғидаги шароитларни кўздан кечирди

0
126
марта кўрилган.

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида бўлди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.

Бу маскан 2019 йилда хорижий компанияга ижарага берилган эди. Ўтган вақтда 12 миллион долларлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, шароитлар яхшиланди. 43 та янги аттракцион ўрнатилиб, уч юздан зиёд иш ўрни яратилди.

Илгари боққа кунига 30 минг атрофида меҳмон келган бўлса, реконструкциядан сўнг ўртача 60 минг киши ташриф буюрмоқда.

Давлатимиз раҳбари боғ бўйлаб юриб, одамлар билан суҳбатлашди. Болажонларга меҳр кўрсатиб, эзгу тилаклар билдирди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.